23.09.2025 13:03
151
Мирзиёев Трампнинг махсус вакили билан учрашди
Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.
Учрашувда жорий йил 5 сентябрь куни Трамп ва Мирзиёевнинг телефон орқали мулоқотида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Ўшанда Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари телефон орқали мулоқотида стратегик шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олганди.
Янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун АҚШ Эксимбанки ва DFC жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш, уларни амалга оширишни жадаллаштириш учун қўшма Мувофиқлаштирувчи қўмита таъсис этиш муҳимлиги қайд этилган.
Times of Malta нашрининг ёзишича, Сержо Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкентда туғилган. Унинг уша пайтдаги тулиқ исми Сергей Гороховский булган.