23.04.2025 11:51
47

Мигрантларга ёрдам: арзон автобус, йўлкира ва имтиёзлар

Эндиликда ватанга қайтаётган муҳожирлар учун арзон ва тартибли автобус қатнови йўлга қўйилади. 


Шунингдек, уларга: 

“Ишчи виза”сини расмийлаштириш харажатлари учун — БҲМнинг 5 бараваригача; 


Йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача; 


Чет тили ёки касбий малака имтиҳонларини муваффақиятли топширганлик учун — БҲМ нинг 3 бараваригача миқдорда моддий ёрдам ажратилади. 


Бу бўйича, Ўзбекистон ҳукуматининг “Фуқароларни хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Бундан ташқари ушбу ҳужжатга биноан, немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича халқаро сертификат олган ўқувчилари кўп бўлган ўқитувчиларга 50 млн сўмдан мукофот ҳам берилади.


Қолаверса, ривожланган мамлакатларга ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси доирасида кетаётган фуқаролар учун тижорат банклари орқали 10 млн сўмгача, 2 йил муддатга ва Марказий банк асосий ставкасига 4 фоиз банд қўшилган микрокредитлар ажратилади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.