19.06.2025 14:25
50
Миграция масалаларини биргаликда ҳал қиламиз – Путин
Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга, муҳожирларни олдиндан тайёрлашга келишиб олди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
"Биз меҳнат бозорида ҳам ижтимоий характердаги кўплаб масалалар борлигини тушунамиз. Шавкат Миромонович билан миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик. Чунки бизда меҳнат бозори бугун қандай аҳволда экани маълум. Россияда ишлашни хоҳлайдиган одамларни тайёрлаш масаласини ҳал этамиз", деган Путин ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимовнинг саволига жавобан.
Унинг сўзларига кўра, ёшлар билан ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳозирда Россия ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.