17.04.2025 12:57
93

Марказий Осиё учун ажратилган ЕИ пуллари нимага сарфланади?

Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи (ЕИ)” саммитида иштирок этган иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард Стипрайс ўзаро ҳамкорлик учун 12 миллиард евролик инвестиция ажратилганини маълум қилди. Маблағлар транспорт, энергетика, иқлим, сув таъминоти, рақамлаштириш ва муҳим хомашё каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. 


Унинг таъкидлашича, ЕИ ва Марказий Осиё терроризмга қарши курашиш, Афғонистондаги вазият бўйича мулоқот платформаси ҳамда демократик ислоҳотларни рағбатлантириш каби йўналишларда ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирилмоқда.


ЕИ Марказий Осиё давлатларига минтақавий интеграция, ҳамкорлик механизмлари, ва институционал ривожланиш бўйича ўз билим ва тажрибасини баҳам кўришга тайёрлигини билдирган. 


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.