10.04.2025 08:21
93

Европа Иттифоқи Фаластин учун молиявий ёрдам ажратади

Европа Иттифоқи Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмуриятига молиявий ёрдам ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Quds ахборот агентлиги маълумотига кўра, ЕИ кейинги икки йил давомида 1 миллиард еврогача маблағ ажратишни режалаштирмоқда.


Бу қарор, Фаластин маъмурияти томонидан шаҳидлар, маҳбуслар ва ярадорлар оилаларига тўловларни тартибга солувчи қонун моддаларининг 2025 йил феврал ойида бекор қилиниши ортидан юзага келган ички норозилик ва халқаро баҳс-мунозаралар фонида қабул қилинди, дейилади манба хабарида. 


Бундан ташқари, Фаластин маъмурияти 2025 йил январ ойида Женин қочқинлар лагеридаги қаршилик гуруҳларига қарши “Ватан ҳимояси” амалиётидан сўнг, АҚШдан 680 миллион доллар миқдорида хавфсизлик ёрдами сўраган ва бунинг эвазига қаршилик ҳаракатини тугатиш мажбуриятини олган эди.


Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ёзида Еврокомиссия ҳам 2024 йил октябригача Фаластин маъмуриятига 400 миллион евро ёрдам ажратишни маълум қилган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.