23.04.2025 16:19
89

Лавров Самарқандда — Россия Ташқи ишлар вазири нимани кўзламоқда?

BBC news хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон президенти билан Самарқандда кўришиб, музокаралар олиб бормоқда.


Бу – сўнгги бир неча ҳафтанинг ўзида россиялик юқори мартабали мулозимнинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлади. 


Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш – ҳар икки ташриф манзарасида кун тартибидаги асосий масалалардан бири ўлароқ тилга олинган.


Бироқ, Россиянинг баъзи нашрларида тарқалган хабарларга кўра, Лавров "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўяркан, ҳайкалдаги инглиз тилидаги ёзувга қараб, "бу ерга инглизлар қандай келиб қолишди? Кўришимча, ёзув инглиз тилида", деб сўраган.


Бунга жавобан Ўзбек томони вакили у ерда "барча тилларда ёзувлар борлиги"ни таъкидлаган. Лавров эса, "Мен русчани кўрмаяпман”, деган.


Бу хабарни РИА новости нашри ҳам ўзининг ишончли манбалари орқали тасдиқлади. Ҳозирда эса, тармоқларда мавзуга доир турли муҳокамалар авж олмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.