Туркия парламенти спикери Нурлан Куртулмуш Ислом ҳамкорлик ташкилоти парламентлар иттифоқининг Ливан ва Ғазо секторидаги урушларга бағишланган йиғилишида умматни “инсоният учун муҳим даврда” бирлашишга чақирди.

Фаластинликлар ҳар куни яқин тарихдаги энг даҳшатли геноцид қурбони бўлаётганини таъкидлаб, "Нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга таъсир кўрсатаётган адолатсизликни бирдамликсиз ҳал қилиш ҳеч қачон мумкин бўлмайди", деди у.

Унинг таъкидлашича, Исроил халқаро ҳуқуқ қоидаларини эътиборсиз қолдириб, ақл бовар қилмайдиган ҳарбий жиноятларни содир этишда давом этмоқда.

“Исроил энди бомбардимон ва қуруқликдаги операциялар орқали Ливан халқига қарши тажовузни йўналтирди. Ушбу оғир дамларда Ливан халқи билан бирдам эканлигимни билдираман”, — деди сиёсатчи.

Куртулмуш "Натаняху ва тўдаси"нинг оғир жиноятлари учун охир-оқибат халқаро судда жавобгарликка тортилишига ишонч билдирди.

"Бузуқ диний ақидапарастлик туйғуси билан бошқариладиган Нетаняху мағлуб бўлишга маҳкум. Биргина масала унинг урушда қандай ва қачон мағлуб бўлишида”, — деди Туркия парламенти спикери.

Мусулмонлар бирлигининг аҳамиятига эътибор қаратган Куртулмуш “Очиқ ва рўйирост айтишим керак: Исроилнинг кучи армиясидан эмас, жаҳон молия бозори ва матбуотдаги ҳукмронлигидан, ҳатто ҳомийларидан ҳам эмас. Исроилнинг қудрати ислом дунёсини бўлиб ташлашдадир”.

Мавзуга алоқадор