26.05.2025 09:45
161
Имом Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди
2025 йил Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди.
Маълум қилинишича, у Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва 26 май куни тонгда вафот этган.
"Мадинада, бугун хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширди", дейилади масжид телеграм каналидаги хабарда.
Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён Ракат масжиди имом-хатиби эди. Бунга қадар Олмазордаги Имом Термизий масжидида имом-хатиб бўлган.
Azon Global жамоаси домланинг яқинларига таъзия изҳор этади.