19.05.2025 17:15
151

Янги Рим папаси Ўзбекистондан миннатдор бўлди

Кеча, 18 май куни Ватиканда Рим Папаси Лев ХIV нинг расман лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ҳам Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашган.

Маросимнинг расмий қисми якунланганидан сўнг Нуриддин Исмоилов янги сайланган Рим папасини табриклаб, президент Шавкат Мирзиёевнинг илиқ саломларини йўллади. 

Ўз навбатида, янги Рим папаси Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, маросимда 156 та хорижий мамлакат, қироллик уйлари ва диний конфессиялардан делегациялар вакиллари иштирок этди.

Олдинроқ, 26 апрель куни бўлиб ўтган Рим  папаси Францискнинг дафн маросимида Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев қатнашган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.