13.01.2025 16:27
905
Яҳё Синвар Башар Асад режимининг қулашига сабабчи бўлдими?
Яқин Шарқда геосиёсий воқеалар ҳеч қачон бу даражада тез ўзгармаган. Суриядаги туб инқилоб 11 кун ичида Баас партиясининг 61 йиллик ҳукмронлигини тугатди.
Дамашқда янги маъмурият ҳокимиятни қўлга киритди. Бунинг сабаблари қаторида Россия, Эрон, Ҳизбуллоҳ ва Асад режими жанг майдонида кучсизлангани, АҚШ сиёсатининг ўзгариши ва Исроилнинг агрессив ҳаракатлари билан уйғунлашган мураккаб шароитлар бор. Глобал кучлар заифлашганда, мухолифат босимни кучайтириб, куч вакумини тўлдирди ва мамлакатда сиёсий йўналишни буткул ўзгартирди.
ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг ҳаракатлари режалаштирилганидан ташқаридаги асоратларни юзага келтирди. У Нетаняху ҳукуматини заифлаштиришга уринган бўлса, Сурияда Асад режими ағдарилишига сабабчи бўлганини ўзи ҳам кутмаган эди. 7 октябрь воқеалари бутун минтақанинг сиёсий манзарасини ўзгартирди.
Туркия ва янги Сурия маъмурияти ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Саудия Арабистони ва БАА янги ҳукумат билан дипломатик муносабатларни мустаҳкамлади. Ливан делегациясининг Анқарага ташрифи янги даврни бошлаб берди. Европа Иттифоқи ҳам ўз вакилларини Дамашққа жўнатди. Доналд Трамп Туркияни «минтақадаги калит ўйинчи» деб атади.
Минтақанинг келажаги минтақавий давлатлар янги воқеликка қандай мослашишига боғлиқ. Мазҳаблараро зиддиятлар, ташқи аралашувлар ва ички сиёсий бўлинишлардан холи бўлган иттифоқлар қуриш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.