09.01.2025 12:42
Грознийда Имом ал-Бухорий номидаги йирик “Дорул-Ҳадис” мадрасаси қурилади
Россиядаги исломшунослик ва ҳадисшунослик соҳасидаги билимларни янада ривожлантириш мақсадида Чеченистон пойтахтида Имом ал-Бухорий номидаги “Дорул-Ҳадис” мадрасаси қурилиши давом этмоқда. Янги марказнинг очилиш маросими тантанали равишда ўтказилди.
Тадбирда Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров, Давлат думаси депутати Адам Делимханов, Чеченистон ҳукумати раиси Магомед Даудов, Грозний мери Хас-Магомед Қодиров ва Чеченистон муфтийси Салаҳ Межиев иштирок этди.
Рамзан Қодиров ўз нутқида Чеченистоннинг исломий илм-фан ва маънавий қадриятларни ривожлантиришдаги асосий вазифаларидан бири исломни ёйиш ва урф-одатларни асраш эканини таъкидлади.
Муфтий Салаҳ Межиев мафкуравий курашнинг аҳамиятига урғу бериб, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-Хажжи Қодировнинг бу борадаги муваффақиятларини ёдга олди.
“Бугун Чеченистонда 416 та мадраса ва 41 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда. Ҳозирда учта янги ҳофизлик мактаби ва мадрасалар қурилиши бошланди”, — деди у.
Шайх ал-Бухорий номидаги янги “Дорул-Ҳадис” мадрасаси 500 талабага мўлжалланган бўлиб, уларнинг 250 нафари учун ётоқхона имконияти яратилади. 3772 квадрат метр майдонга эга ушбу мадраса 3 қаватдан иборат бўлади. Қурилиш ишлари Ахмат-Хажжи Қодиров номидаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Бу лойиҳа Россияда ҳадисшунослик соҳасидаги илмий фаолиятни ривожлантириш ва исломий таълимнинг стратегик аҳамиятини оширишга хизмат қилади.