28.01.2025 16:30
Uzbekistan Airways Европага парвоз йўналишларини ўзгартирди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) ҳисоботи асосида Европага парвозларнинг янги йўналишларини жорий этди. Эндиликда самолётлар Россия ҳаво ҳудудини четлаб ўтиб, Озарбайжон ва Туркия орқали парвоз қилади.
Компания бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқуловнинг сўзларига кўра, йўналишларнинг ўзгариши парвоз вақтини 30−40 дақиқага узайтирса-да, компания тарифларни оширмаган.
Қарор хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, парвозларни бошқариш маркази ҳаво бўшлиғидаги вазиятни ҳар сонияда таҳлил қилиб бормоқда.
Компания раҳбарияти, шунингдек, ҳукумат томонидан шошилинч равишда тузилган комиссия хавфсизликни янада кучайтириш бўйича чоралар кўраётганини маълум қилди.