24.02.2025 15:45
264

Энди Ўзбекистонда давлат божини тўлаб спиртли маҳсулотлар ишлаб чиқаравериш мумкин

Эндиликда алкоголь маҳсулотининг чакана савдосига доир фаолият ва уни умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилишга доир фаолият юридик шахслар томонидан солиқ органларига мазкур фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади. Бу ҳақда “Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолиятга берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлаш муддати ҳам белгиланган. 

Бунда навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади, кейинги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.

Олдинлари спиртли ичимликларни ноқонуний ишлаб чиқарувчилар жазоланган бўлса, эндиликда улар ҳам давлат божини тўлаб, фаолиятини қонунийлаштирилишига шароит яратилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.