17.04.2025 08:06
120

Ажрашмоқчи бўлган оилалар учун “яраштириш даври” бекор қилинади

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида эълон қилган хабарга кўра, никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид қонун Президент томонидан имзоланди.


Мирзиёева бу ўзгаришни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади. 


“Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, муросага келишнинг имкони йўқ”, дея таъкидлади у.


Бу ўзгартириш нафақат аёллар, балки зўравонлик муҳитида улғаяётган болалар учун ҳам катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.


Президент ёрдамчиси, шунингдек, ота-оналарга мурожаат қилиб, қиз фарзандларнинг зўравонликдан қочиб уйга қайтиши шармандалик эмас, аксинча, уларни зўравонликка тоқат қилишга мажбурлаш — ҳақиқий шармандалик эканини эслатди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.