01.01.2025 13:11
599

Саида Мирзиёева фаластинлик болалар билан учрашди

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева даволаниш учун Ўзбекистонга келтирилган фаластинлик болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан учрашди.

Мирзиёева болаларга президент Шавкат Мирзиёевнинг саломларини етказиб, уларга тинчлик ва соғлиқ тилади. У ўз нутқида болаларнинг қийинчиликларга қарамай, самимийлик ва умидни сақлаб қолганини таъкидлади.


«Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади», — деди Саида Мирзиёева.

У болаларга совға-саломлар топширди ва уларнинг келажаги ёруғ бўлишига ишонч билдирди.

Аввалроқ Рафаҳдан 100 нафар фаластинлик эвакуация қилиниб, Ўзбекистондаги реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилганди. Болаларнинг соғлиғини тиклаш ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ҳаракатларидан бири сифатида эътироф этилди. Мирзиёева фаластинлик болалар ва уларнинг оилаларига тинчлик ва фаровонлик тилашини билдирди

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.