01.07.2025 13:28
34

Андижонда қиморхона очган шахс ушланди

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди. 

Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида Андижон туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани фош этилган.

Воқеа жойидан 4 млн 535 минг сўм пул ҳамда 300 АҚШ доллари, 4 дона ҳайвон суягидан ясалган ошиқ, шунингдек, ўйин ташкиллаштирилган хонадон эгасидан 550 минг сўм чўтал пули далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.