28.03.2025 18:44
Хитойда дунёдаги илк сувости юқори тезликдаги темирйўл туннели қуриб битказилди
Хитойнинг жанубида жойлашган Гуандун провинсиясида муҳандислар тарихда илк бор икки изли, ягона йўллик ва сув остидан ўтувчи юқори тезликдаги темирйўл туннелини муваффақиятли қуриб тугатишди.
"ЦА" хабарига кўра, темир йўлнинг узунлиги деярли 10 километр — аниқроғи, 9781 метр бўлиб, 68 метр чуқурликда жойлашган.
Туннел бўйлаб соатига 350 километр тезликда ҳаракатланадиган замонавий поездлар қатнови режалаштирилган. Ушбу иншоот Шантоу – Шанвей йўналишининг марказий ҳалқасига айланади ва кейинчалик у Футсзян провинсиясидаги Чжанжоу шаҳри томон йўналувчи бошқа бир юқори тезликдаги темирйўл линияси билан бирлаштирилади, дейилади хабарда.