08.04.2025 08:23
174

Хитой иқтисодиёти қулаш ёқасида

2025 йил 7 апрел куни Хитой фонд бозори 2008 йилдан бери кузатилмаган энг кескин пасайишни бошдан кечирди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг Hang Seng индекси 9% га қулаб тушди, Shanhai Shenzhen index (CSI300) эса 5% дан кўпроқ камайди.


Meduza нашрининг ёзишича, ушбу инқирознинг асосий сабаби – янги босқичга кирган савдо урушидир: АҚШ Хитой маҳсулотларига божхона тўловларини кескин оширди, Хитой эса ўз навбатида 34% лик тарифлар билан жавоб берди.


Натижада, йирик банкларнинг акциялари — HSBC ва Standard Chartered — 16% гача қадрсизланди. Юан ҳам кучсизланиб, глобал молиявий бозорларда ваҳима тўлқинини келтириб чиқарди, дейилади ОАВ хабарларида. 


Таҳлилчилар, бу вазият ўз навбатида Европа фонд индексларини ҳам пастга тортганини айтишмоқда. Лондон фонд биржасининг етакчи индекси “FTSE 100” ҳам  4,4% га тушиб кетгани маълум бўлмоқда. Нефт нархлари ва криптовалюталар ҳам сезиларли даражада арзонлашган.


Шунингдек, АҚШнинг Goldman Sanchs банки таҳлилчилари Америка иқтисодиётида яқин келажакда вақтинчалик иқтисодий пасайиш (рецессия) эҳтимоли 45% га ошди, дея фикр билдиришмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.