02.10.2025 13:22
106

"Халқаро матонат" флотилиясининг қўлга олиниши қароқчилик ва террордир – ҲАМАС

Фаластин қаршилик ҳаракати ишғол армияси томонидан «Глобал Сумуд»нинг тўхтатилиши ва фаолларнинг ҳибсга олинишини қароқчилик ва терроризм, деб атади.

"Босқинчи исроил денгиз кучлари томонидан халқаро сувларда гуманитар ёрдам кемаларининг тўхтатилиши, фаоллар ва журналистларнинг ҳибсга олиниши денгиз қароқчилиги ва терроризмдир. Бу жиноят сионист режимнинг қора қилмишлари рўйхатидаги яна бир қора доғ бўлиб қолади. Биз душман армиясининг бундай ваҳшиёна тажовузини кескин қоралаймиз ва халқаро ҳамжамиятни сионистларнинг бу каби жиноий ҳаракатларидан воқиф бўлишга чақирамиз", дейилади баёнотда.
оламиз.

Шунингдек, қаршилик ҳаракати ҳукуматлар, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни қонуний ва маънавий масъулиятни ўз зиммасига олишга, сионистик режимни охири кўринмаётган жиноятлари учун жавобгарликка тортишга чақирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.