15.04.2025 10:25
85

Украинани қабул қилиш Европа Иттифоқига қимматга тушиши мумкин

Украинанинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлиши унга аъзо давлатларга 2,5 триллион еврога тушиши мумкин. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг маслаҳатчиси Балаж Орбан баёнот берди.


“Украинанинг тўлиқ интеграцияси бир неча йилга чўзилиши мумкин, лекин бу жараённинг умумий қиймати тахминан 2,5 триллион еврони ташкил этади. Бу рақам Европа Иттифоқининг жорий йилги умумий бюджетидан 12 баравар катта”, деган у.


Шунингдек, Орбан Украинанинг урушдан кейинги тикланиши учун тахминан 500 миллиард евро керак бўлишини, давлат аппаратини иш фаолиятида ушлаб туриш учун эса ҳар йили яна 100 миллиард евро ажратилиши лозимлигини таъкидлади.


Мазкур ҳисоб-китоблар Евроиттифоқ доирасида Украинани қабул қилиш масаласи қанчалик мураккаб ва иқтисодий жиҳатдан оғир эканини яна бир бор кўрсатмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.