05.05.2025 12:36
56

Трамп хорижий фильмларга 100 фоизлик бож жорий қилади

АҚШ Президенти Трумп ўзининг Х саҳифасида “ҳалок бўлаётган” Голливудни қутқариш учун хорижда ишлаб чиқарилган фильмларга 100 фоизлик бож жорий қилишини маълум қилди.


Унинг ижтимоий тармоқда ёзишича, бу бошқа давлатлар томонидан уюштирилган ҳаракат бўлиб, АҚШ миллий хавфсизлиги учун таҳдиддир. Бундан ташқари, Трамп бу восита орқали мафкуравий тарғибот олиб борилаётганига ишора қилган.


Шунингдек, АҚШ президенти бошқа давлатлар томонидан киноижодкорларни ўзларига жалб қилиш учун тақдим этилаётган имтиёзлар туфайли Америка кино саноати “йўқ бўлиш” арафасида эканини ҳам таъкидлаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.