15.05.2025 06:15
115
Трамп ва Путин Истанбулдаги музокараларда иштирок этмаслигини билдирди
Рейтер агентлиги хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилган.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу музокараларда қатнашмаслигини аввалроқ эълон қилган эди. Унга яқин манбаларга кўра, Путиннинг музокараларда иштирок этмаслиги сиёсий стратегия билан боғлиқ.
Истанбулдаги учрашув АҚШ, Россия, Туркия ва Украина етакчилари иштирокида бўлиши кутилаётган муҳим дипломатик тадбир сифатида кўрилган эди. Бироқ Трамп ва Путиннинг қатнашмаслиги бу музокараларнинг сиёсий вазни ва натижаларига таъсир қилиши мумкин. Ҳозирча музокараларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирок этиши тасдиқланган.
Русия ва Украина ўртасидаги урушни тугатишни мақсад қилган Истанбулдаги тинчлик музокаралари учун ҳар икки томон тайёргарликни якунлади.
Россия делегациясига президент Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Владимир Мединский раҳбарлик қилади. Унинг делегацияси таркибида ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, бош штаб бош бошқармаси раҳбари Игор Костюков, мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ҳамда бир қатор мутахассислар иштирок этади.
Украина матбуоти хабарига кўра, Киевдан келадиган делегацияга президент маъмурияти раҳбари Андрей Ермак бошчилик қилади. У билан бирга ташқи ишлар вазири Андрей Сыбиха, мудофаа вазири Рустем Умеров, президент маслаҳатчиси Игор Жовква ва яна кўплаб расмийлар бўлади.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам музокараларда шахсан қатнашмайди. Унинг Анқарада туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашиши кутилмоқда.
Истанбул музокараларига келмаслигини билдирган Трамп ўрнига эса жума куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио Истанбулга йўл олади. Рубио билан бирга Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог ҳамда Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткофф ҳам келиши кутилмоқда.