13.02.2025 06:51
548
Трамп ва Иордания қироли Фаластин бўйича музокара ўтказди
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Иордания қироли Абдуллоҳ II билан учрашди. Трамп Ғазодаги вазиятни ҳал қилиш учун фаластинликларни Иордания ва Мисрга жойлаштиришни таклиф қилди.
“АҚШ Ғазони сотиб олмоқчи эмас, балки тинчлик ўрнатишни хоҳлайди. Биз иқтисодий ривожланишни таъминлаймиз”, – деди у фикрини изоҳлаб.
Абдуллоҳ II АҚШ режасини амалга оширишдан олдин Миср ташаббусини ҳам эътиборга олиш зарурлигини эслатди. Шу билан бирга, Иордания 2000 нафар касал фаластинлик болани қабул қилишини таъкидлади.
Трампнинг Ғазони эгаллаш режаси Араб давлатларини хавотирга солди. Бу таклиф кўриб чиқилиши учун 27 феврал куни фавқулодда араб саммити ўтказиш режалаштирилган.