26.04.2025 10:25
86

Трамп: “Биз Ғазога меҳрибон бўлишимиз керак”

Трамп: “Биз Ғазога меҳрибон бўлишимиз керак”


Доналд Трамп исроил* бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқот чоғида Ғазо секторига озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб беришга рухсат беришини сўради, деб хабар қилди TRT нашри.


У суҳбат давомида: “Биз Ғазога меҳрибон бўлишимиз керак. Бу одамлар азоб чекмоқда”, деган.


Маълумотларга кўра, март ойининг бошидан буён Ғазо секторига ҳеч қандай гуманитар ёрдам етказилмаган. сионистлар эса ҲАМАС барча гаровдагилар озод қилинмагунча юк машиналарининг киришига йўл қўймаслигини билдирмоқда. 


Шу орада БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури 25 апрел куни берган баёнотида Ғазодаги озиқ-овқат захиралари бутунлай тугаганини маълум қилди.


“Биз бу масала билан шуғулланмоқдамиз. Ҳозир дори-дармон ва озиқ-овқатга кескин эҳтиёж бор ва биз бу муаммони ҳал қилиш устида ишлаяпмиз”, деган Трамп Air Force One бортида журналистларга берган интервюсида. У, шунингдек, Нетаняхунинг бу мурожаатни “яхши қабул қилганини” айтди.


Ғазо расмийлари маълумотига кўра, 2023 йил октябрь ойида бошланган урушдан бери минтақада 51 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.