24.03.2025 09:31
153

Сурияда Асад режими генерали қўлга олинди

Сурия хавфсизлик кучлари бригада генерали Абдулкарим Аҳмад ал-Ҳамадни қўлга олди. У илгари Эрон Исломий инқилоб гвардияси ва Сурия ҳарбийлари ўртасида воситачилик қилган.

SANA ахборот агентлигига кўра, Ҳамад Дайр-аз-Зор вилояти хавфсизлик бошқармаси томонидан ҳибсга олинган. У президент Башар Асаднинг укаси, 4 дивизия қўмондони Моҳир ал-Асадга яқин шахс сифатида танилган.

Маълумотларда айтилишича, Ҳамад Асад режими даврида ярашув бўлими раҳбари лавозимида ишлаган ва Эрон-Сурия ҳарбий алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.