28.03.2025 15:59
Сомали Туркия билан йирик мудофаа шартномасини имзоламоқчи
WallAfrica журналида хабар қилинишича, Сомали ҳукумати Туркия билан стратегик аҳамиятга эга бўлган кенг қамровли мудофаа битимини имзолаш арафасида турибди.
Мазкур келишув доирасида икки давлат ўртасида ўзаро ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим қадамлар режалаштирилган, дейилади хабарда.
Битимга кўра, Сомалининг Марказий Шабел минтақасида қўшма ҳарбий база ташкил этилади, Сомалия қуролли кучлари эса тўлиқ тарзда Туркия армияси тизимига интеграцияланади. Шунингдек, бошқа давлатлар билан тузилган ҳарбий тайёргарликка оид шартномалар бекор қилинади.
Хабарда айтилишича,, Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд хориждан қайтгач, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиши кутилмоқда.
Ҳукумат, шунингдек, Туркиядан махсус ҳарбий бўлинмаларни минтақага жойлаштиришни ҳамда замонавий мудофаа тизимларини мамлакат ҳудудига кўчиришни талаб қилмоқда.