22.03.2025 13:32
246
Саудия Арабистонининг ҳарбий харажатлари 75,8 миллиард долларга етди
Саудия Арабистони Ҳарбий Саноат Бошқармаси маълумотига кўра, мамлакатнинг 2024 йилдаги ҳарбий харажатлари 75,8 миллиард долларга етди. Бу қиролликни дунёдаги энг йирик ҳарбий бюджетга эга бешинчи давлатга айлантирди.
Яқинда АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига аниқ бошқарилувчи қурол тизимларини сотишни тасдиқлади.
Шунингдек, Вашингтон ва Эр-Риёд 2,8 миллиард долларлик шартнома имзолаган бўлиб, у логистика тизимлари, қўшма режалаштириш дастурлари ва ҳарбий самолёт ускуналарини ўз ичига олади.
Бу келишувлар натижасида Саудия Арабистони мудофаа бюджети 2025 йилда 78 миллиард доллардан ошиб кетиши мумкин.