17.04.2025 18:47
59

Россия “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Россия Федерацияси Олий суди “Толибон”нинг мамлакат ҳудудидаги фаолиятига қўйилган тақиқни тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.


Судя Олег Нефедов чиқарган қарорда шундай дейилган: “Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг маъмурий даъво аризаси қаноатлантирилсин”.


Қайд этилишича, суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган.


Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, март ойи охирида Россия Бош прокуратураси Олий судга “Толибон” ҳаракати фаолиятига нисбатан амалдаги тақиқни бекор қилиш ҳақидаги сўров билан мурожаат қилганди.


Маълумот учун, “Толибон” 2021 йилда АҚШ қўшинларининг Афғонистон ҳудудидан чиқиб кетишидан сўнг ҳокимиятни қўлга киритган эди. 


Шундан бери Россия расмийлари ҳаракатнинг ҳуқуқий мақомини қайта кўриб чиқиш эҳтимоли борлигини бир неча бор маълум қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.