Қрим Россия билан қолади –Трамп
Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади, аммо яриморол унга ўтиб кетишига Барак Обама айбдор. Бу гаплар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Time журналига берган интервюсидан олинган.
АҚШ етакчиси урушни 24 соат ичида тўхтатиш ҳақидаги ваъдасини "ҳазил" ва "муболаға" деб атаган.
Бошқа бир жавобида Трамп олдин ҳам бир неча бор такрорлаганидек, Россиянинг Украина билан урушини "Байденнинг уруши" деб атаган.
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонидан етказилган таклифларда АҚШ де-факто Россиянинг Луганск области ва Запрожжя, Донецк ва Херсон областлари устидан қисман назоратини тан олишга тайёр. Украина ҳудудий масалада фақат "Харкив области устидан назоратини қайта тиклайди" – Россия қўшинлари унинг кичик қисмини эгаллаган холос.