28.03.2025 12:28
Пентагон раҳбари ўнг қўлига "кофир" деб ёздирди
АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет ўнг қўлига араб ёзувида "кофир" – яъни "имонсиз" деган сўзни татуировка қилдирди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Қайд этилишича, бу татуировка Ҳегсет вазирлик лавозимига келганидан кейин пайдо бўлган.
Тахминларга қараганда, у ушбу ёзув орқали ўз сиёсий позицияси ва дунёқарашини намоён этмоқчи бўлган. "Кофир" ёзувли татуировкалар ғарб давлатларидаги ашаддий исломофоблар орасида машҳур. Улар бу сўзни провокацион рамз сифатида ишлатишади.
Олдинроқ Ҳегсет насроний сионизми тарафдори эканини яширмаган ва Исроилнинг Фаластиндаги қирғинини ёқлаб чиққан.
Маълумот учун, 1980 йилда туғилган Пентагон раҳбари Афғонистон ва Ироқда, шунингдек, Гуантанамо қамоқхонасида хизмат қилган.