13.04.2025 08:26
120

Олтин нархи рекорд даражага етди

Жаҳон бозорида олтин нархи 3 250 доллардан ошди. Бу ўсиш савдо урушлари, глобал иқтисодий зўриқишлар ва АҚШ долларининг қадрсизланиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Интерфакс. 


Comex биржасида июн ойи учун фьючерслар 2,2 фоизга ошиб, 3 246,2 долларни, савдолар чоғида эса 3 255,9 долларни ташкил этди. Бу мутлақ тарихий рекорд сифатида баҳоланмоқда. 


Мутахассислар DXY индекси 2022 йилдан буён энг паст даражага тушгани ва хорижий инвесторлар ишончининг пасайганини қайд этмоқда. АҚШ ва Хитой ўртасидаги тариф кескинликлари эса глобал инқироз хавфини янада оширди. 


Ҳозирда инвесторлар хавфсиз актив сифатида олтинга мурожаат қилмоқда, дейилади хабарда. 


UBS таҳлилчиси Жованни Стауновонинг баҳолашича, яқин ойларда олтин нархи 3 400–3 500 долларгача ўсиши мумкин. 2023 йилда 1 900 доллар бўлган олтин нархи 2025 йил апрелида илк бор 3 250 доллардан ошди.



Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.