Нима учун Байден ҳукумати Ғазода ўт очиш тўхтатилишини истамайди?
Ғазодаги уруш бошланганидан буён сўнгги воқеалар фонида кўтарилган энг муҳим саволлардан бири қуйидагича: АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти нега Ғазода ўт очиш тўхтатилишини истамайди?
Жавоб шуки, АҚШ Исроил билан ҲАМАСни йўқ қилиш бўйича
ҳамфикр. Бунинг кўплаб сабаблари мавжуд, улардан энг муҳими, Байден
маъмуриятининг ҲАМАС, ИШИД ёки Ҳизбуллоҳсиз Яқин Шарқ келажаги ҳақидаги умумий
қарашларига ҲАМАСнинг тўсиқ бўлишидир. Мазкур қараш айни вақтда ҳаммага маълум
бўлди; яъни Исроил
икки давлат ечимини қабул қилиши керак, бу эса у Фаластин давлатини барпо этишга
рози бўлишини англатади. Аммо қаерда? Чегаралар Фаластин ва Исроил томонлари
ўртасида кўп йиллик музокаралар натижасида Исроилнинг ён беришлари эвазига
муросага келадиган янги Фаластин раҳбарияти билан келишиб олинади.
Хўш, Исроил нимадан воз кечишига тўғри келади? Улар Фаластин
ўз ҳудудларининг бир қисми устидан чекланган мустақилликка эга бўлган
демилитаризацияланган (ҳарбийлардан тозаланган) Фаластин давлати тузилишига
розилар. Қолаверса, Исроилнинг Фаластин давлатини тан олиши Саудия Арабистонини
Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга ундайди. Ушбу нормаллашув
натижасида АҚШ Саудия Арабистонининг бир қанча узоқ муддатли талабларини
қондириш орқали Саудия Арабистонини мукофотлайди. Улардан энг муҳими АҚШ
Конгресси томонидан маъқулланган, Саудия Арабистонига тўлиқ хавфсизлик
кафолатларини берадиган стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолашдир. Бундан
ташқари, Саудия Арабистони миллий хавфсизлиги учун бошқа кўплаб имтиёзлар ёки
муҳим талабларни қондириши мумкин бўлади.
Шунинг учун Исроилнинг Фаластинни, Саудиянинг эса Исроилни
тан олиши бошқа Индонезия ва Покистон каби исломий давлатларнинг ҳам ўз-ўзидан
Исроилни тан олишига йўл очади. Демак, Исроил, араб давлатлари ва АҚШ
бошчилигида Исроил билан муносабатларини нормаллаштирган ислом давлатларидан
иборат янги иттифоқчининг шаклланишига ёрдам беради. Бу иттифоқчи кейин Эрон
билан тўқнаш келади ва Россия ва Хитойнинг Яқин Шарқдаги таъсирини камайтиради.
Муҳими мазкур қарашга кўра, ҲАМАСни олиб ташлаш, кейинчалик Ҳизбуллоҳга зарба
бериш учун пойдевор ўрнатиш ва шу тариқа қаршилик ўқи деб аталадиган нарсани
йўқотиб, Эронни заифлаштириш, алалоқибат Россия ва Хитойнинг минтақадаги
таъсирини кучайтириш билан якунланади.
Байден маъмуриятининг ҲАМАСни йўқ қилиш истагининг бошқа
сабаблари ҳам мавжуд, масалан, Байденнинг сайловлар олдидан АҚШдаги сионист
лоббиларини тинчлантиришга интилиши. Энг муҳими, АҚШ, президенти сионист
эканлиги билан фахрланадиган Исроил билан жуда қалин ришталарга эга. Қолаверса,
у ҲАМАСнинг 7 октабрда қилган ишларидан чинакам дарғазаб кайфиятда.
Буларнинг барчаси умумий ва иккинчи даражали сабаблар
сирасидан, нима учун? Гап шундаки, АҚШ президентининг америкалик асирларни озод
қилиш мажбурияти оқилона ва мақбул омилдир. Бироқ бу АҚШдан Ғазо аҳлини Исрои
бомбардимонидан ҳимоялашни талаб қилади. Бундай ҳолатда АҚШ ҳақиқий ўт очишни
тўхтатишга иштиёқ билан муносабатда бўлиши ва урушни рағбатлантириш ўрнига
асирларни қайтариш бўйича музокараларни бошлаши керак. Яҳудийлар овозларига
диққат қаратиш учун Исроил билан геноцидда иштирок этишда давом этиш шарт эмас,
зотан Америка жамиятидаги яҳудий овозлари ва Ғазо ичида содир бўлаётган
воқеалар тамоман икки хил масала. Байден
яҳудийларнинг овозини қўлга киритган тақдирда ҳам, унинг Ғазо қирғинидаги иштирокидан
нафратланувчи америкаликларнинг овозларини бой беради.
Шундай қилиб, бошқа
иккинчи даражали сабаблардан ташқари Байденнинг Янги Яқин Шарқни Ғазодан бошлаб
шакллантириш истаги, унинг сулҳни тўхтатиш ва Исроилни Ғазога қарши урушида ҳар
қандай йўл билан қўллаб-қувватлашдан бош тортишининг энг асосий сабабидир.
Худди шу сабабдан у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида Исроил
ҲАМАСни йўқ қилиш мақсадига эришгунга қадар тахминан олти ой давомида ўт очишни
тўхтатишни талаб қилувчи ҳар қандай резолюцияга вето қўйди.
Шундай экан, Хавфсизлик Кенгашининг яқинда, 25 мартда қабул
қилинган резолюцияси Америка позициясининг ўзгаришини англатадими? Жавоб йўқ.
АҚШ позициясида ҳеч қандай жиддий ўзгариш йўқ; аксинча, унинг маъмурияти
Нетаняху билан фақат тафсилотлардагина қарама-қарши фикрда холос. Буни АҚШ
позициясининг тубдан ўзгариши деб ҳисоблаш муболаға бўлади. Байден маъмурияти
ўзининг асосий мақсади - ҲАМАСни йўқ қилишга доим содиқ келган ва ҳозир ҳам
шундай. Айни шу мақсадда у Нетаняху билан ҳамфикр, гарчи тафсилотлар борасида
зиддиятлар бўлса ҳам. Мисол учун, АҚШ маъмурияти Рафаҳ ва бошқа барча
ҳудудларда ҲАМАСга зарба беришни истайди, лекин у буни фаластинликларнинг
оммавий қирғин қилинишига олиб келмайдиган тарзда қилиниши тарафдори, негаки
бундай қилса, у шарманда бўлиши, фош қилиниши ва дунёни унга қарши исён
кўтаришга ундаши мумкин. Аммо у ўзининг ҲАМАСни йўқ қилиш режасига эриша
олмади. АҚШ урушни кенгайтирмаслик ва Ғазода кўзланган мақсадга эришишга тўсиқ
яратмаслиги учун Нетаняҳу ҳукумати хоҳлаганидек Ҳизбуллоҳ билан шимолий жабҳада
уруш очишни истамайди. Қолаверса, АҚШ ҲАМАС жангчиларини Ғарбий Соҳилда муқим
қолдиришни ҳам истамайди, чунки бу Ғарбий Соҳилни асоссиз равишда бомба остида
қолдиради ва шу билан Ғазодаги миссиянинг муаммосиз бажарилишига тўсқинлик
қилади. Бинобарин, кўпроқ аҳоли пунктларининг ташкил этилиши АҚШ режасининг
асосий қисми бўлган икки давлат ечими таклифини маъносиз ва фойдасиз қилади ва
ҳоказо. Шу сабабли, икки ўртада тафсилотлар бўйича зиддият мавжуд.
25 мартгача АҚШ Хавфсизлик Кенгаши, агар ҲАМАС барча асирларни
озод қилмаса, сулҳ бўйича ҳеч қандай, ҳатто вақтинчалик резолюция ҳам
чиқармаслик тарафдори бўлиб келди. Хавфсизлик Кенгаши фалаж ҳолатга келди,
чунки унинг аъзолари АҚШ шартларини қабул қила олмадилар ва у вето ҳуқуқига эга
бўлганлиги сабабли ўз хоҳишларига қарши, ўт очишни тўхтатишга чақирувчи
резолюцияга эриша олмадилар.
Бир нечта америкалик амалдорлар АҚШ мантиғини, яъни Ғазода
ўт очишни тўхтатиш ҲАМАСни дахлсиз қолдириб, унга Ғазони бошқаришга ва кейинги
уруш уруғини экишга имкон яратишини турли шаклларда, аммо шаффоф тарзда
кўрсатиб бердилар. Шу сабабли, АҚШ фаластинликлар ва исроилликлар хавфсиз яшаши
мумкин бўлган доимий тинчликни қўллаб-қувватласа-да, бунга зид ўлароқ у зудлик
билан ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлай олмайди. Инчунин, АҚШнинг фикрича,
Ғазо секторида ХАМАСнинг мавжудлиги Исроил билан янги урушни англатади ва бу
АҚШ кўзлаганидек, икки давлат ечими ғоясига барҳам бериш демак. Икки давлат
ечими унинг Янги Яқин Шарқни шакллантириш қарашларининг асосий устунларидан
бири ҳисобланади.
Қисқаси, Американинг
ўт очишни тўхтатишни рад этиши, асирларни озод этсам урушни тўхтатишга мажбур
бўламан деб ўйлайдиган Исроил позицияси билан бир хил. АҚШ ва Исроил дунёнинг
аксарият қисмини уруш ва қотилликлар чексиз давом этадиган бу мантиққа ишонтира
олмади. Асирлар қўйиб юборилмагунча, сулҳни тўхтатиб бўлмайди, ҲАМАС эса уларни
фақат вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш учунгина қўйиб юбора олмайди. Бошқача
қилиб айтганда, Исроил ўз асирларини қайтариб олгандан сўнг, у Ғазо сектори ва
ҲАМАСга зарба беришда давом этади.
Урушнинг давом этиши ҲАМАСнинг эмас, балки фаластинлик тинч аҳолини йўқ
қилиш деганидир.
Др. Амира Абул Фаттоҳ, сиёсий шарҳловчи