25.04.2025 18:48
79

Москвадаги портлашда Россия Қуролли кучлари генерали ҳалок бўлди

Россия Қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 59 ёшли генерал-лейтенант Ярослав Москалик Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлди.


Ҳодиса Балашиха шаҳрида юз берган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари портлаш сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилга портловчи қурилма ўрнатилган. У газ баллон ускуналари ёнига жойлаштирилган. Россиялик генерал автомобиль олдидан ўтаётганида қурилма масофадан ишга туширилган.


Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, марҳум Россия Қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москалик бўлган. Тергов қўмитаси портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатган. Қайси модда бўйича тергов олиб борилаётгани ҳозирча номаълум.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.