29.01.2025 11:38
257

Москва Суриядаги ҳарбий базаларининг келажагидан хавотирда

Расмий Москва ва Дамашқ Суриядаги рус ҳарбий базаларининг ҳолати бўйича музокараларни давом эттиради. Бу ҳақда рус нашрлари РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богдановга таяниб, хабар бермоқда.

"Сурияда Россия ҳарбий базаларини қолдириш масаласи қўшимча маслаҳатлашувларни талаб қилади. Томонлар бу бўйича ўзаро музокараларни давом эттириш тарафдори", деган Богданов журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда Россия ҳарбий базалари ҳудудда фаолиятини давом эттирмоқда, бироқ уларнинг келажакда бу ерни тарк этиши ёки этмаслиги маълум эмас.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.