30.04.2025 11:48
112

Моди ҳинд армиясига Покистонга жавоб қайтаришни буюрди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат қуролли кучларига Покистонга зарба бериш усули, мақсадлари ва муддатларини белгилашда тўлиқ эркинлик берди. 


Тhе Times of India нашрининг ёзишича, қуролли кучлар раҳбарлари иштирок этган олий даражадаги учрашувда бош вазир Моди “миллий қатъият душманларга қақшатқич зарба беришдан иборат”лигини билдирган.


Маҳаллий нашрлар Модининг Ҳиндистон қуролли кучлари қобилиятларига тўлиқ ишонч билдирганини эътироф этяпти. 


Олдинроқ Ҳиндистон ва Покистон чегарасида кетма-кет отишмалар содир бўлганди. 


Шу билан бирга, Покистон Мудофаа вазирлиги мамлакат Ҳиндистонга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошламаслигини таъкидлаган.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.