25.04.2025 15:08
243

Покистон ва Ҳиндистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Куча тунда Покистон армияси томонидан Жамму ва Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб Ҳиндистон чегара постларига ўқ узилди. Бу ҳақда NDTV ахборот агентлиги хабар берди. 


Ўз навбатида, Ҳиндистон аскарлари ҳам жавоб ўқи билан ҳаракат қилган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.


Покистон мудофаа вазири Муҳаммад Асииф юз бераётган ҳодисаларга муносабат билдириб, “Икки ядровий давлатининг тўқнашуви доимо хавотир уйғотади. Агар бирор нарса нотўғри кетса, бу қарама-қаршилик фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин”, дея таъкидлади. 


Вазир шунингдек, Покистон армияси ҳар қандай эҳтимолий ҳужумга “вазмин ва ўлчовли” жавоб беришга тайёр эканини айтди. 


Мазкур қуролли можарога бир неча кун аввал Жамму ва Кашмир минтақасида содир этилган қонли теракт сабаб бўлди. Террорчилик ҳужуми оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган ва яна 12 киши тан жароҳати олган эди. 


Ҳиндистон ҳукумати бунга жавобан бир қатор қатъий чораларни кўрди, хусусан Покистон дипломатларини чиқариб юборди ва Ҳинд дарёсининг сувини бўлишиш ҳақидаги икки томонлама келишувни тўхтатиб қўйди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.