08.04.2025 16:54
97
Миср ва Франция стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади
Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг Қоҳирага ташрифи чоғида Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан музокара ўтказди.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, музокаралар натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш бўйича декларация имзоланган.
Матбуот анжуманида президентлар Ғазодаги вазиятни муҳокама қилган ҳамда исроилни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва инсонпарварлик ёрдамини етказишга чақирган.
Макрон исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қоралаб, унинг аҳолини мажбурий кўчириши ва ҳудудларни аннексия қилишига қарши чиққан.