27.03.2025 06:18
156

Франция ва Украина президентлари Парижда учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский 26 март куни расмий ташриф билан Францияга келди. Парижда у Франция президенти Эммануел Макрон билан учрашиб, Украинага кўрсатилаётган ёрдам ва унинг келгуси истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Газета.ru. 


РБК-Украина нашрига кўра, бугун бўлиб ўтадиган “Ихтиёрий коалиция” саммитида Зеленский ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 


Франция президенти саммитнинг асосий мақсади сифатида Украинага қисқа муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мажбуриятларни тасдиқлаш ва уларни янада аниқроқ белгилаш зарурлигини таъкидлаган.


Сал аввал, Reuters агентлиги Европа давлатлари Украинага қўшин юбориш ғоясидан воз кечиб, бошқа муқобил ёрдам йўлларини излаётганини хабар қилган эди. 


Нашрга кўра, бу ғоя Украинадаги вазият нисбатан яхши бўлган пайтда жозибали кўринган, бироқ ҳозир Россиянинг кескин қаршилиги ва мураккаб логистика сабабли бу режа амалга ошиш эҳтимоли камайган.


Бунга қадар Россия Федерация Кенгаши Британия Бош вазири Кир Стармер ва Эммануел Макроннинг Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш бўйича режаларини кескин танқид остига олган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.