12.07.2025 06:20
25
Мали хунтаси раҳбари ўзининг умрбод президент бўлиб қолишига йўл очди
Мали хунтаси раҳбари полковник Ассими Кол Гойта президентлик лавозимини сайловларсиз беш йиллик муддатга қайта-қайта эгаллаш имконини берадиган қонунни имзолади.
Эълон қилинган ҳужжатга кўра, Гоита мамлакатда "тинчлик ўрнатилгунича" давлат раҳбари лавозимида қолиши ва президентлик даврини чекловсиз янги беш йилликларга узайтириши мумкин бўлади.
Бу қонун ҳарбий ҳукуматга Ғарбий Африкада жойлашган мамлакатни камида 2030 йилгача бошқариш имконини беради. Бу эса аввал берилган, 2024 йил март ойигача фуқаролик бошқарувига қайтиш ҳақидаги ваъдани бузишдир.
Йил бошида хунта барча сиёсий партияларни тарқатиб юборди ва йиғилишларни тақиқлаб, янги сиёсий ташкилотлар тузишга қарши қаттиқ қоидалар ўрнатди.