16.04.2025 07:51
86

Макрон Нетаняхуни Ғазодаги қирғинни тўхтатишга чақирди

Франция президенти Эммануэл Макрон Ғазо секторидаги тинч аҳолининг азоб-уқубатлари дарҳол тўхтатилиши лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда у исроил бош вазири Нетаняху билан телефон орқали мулоқотида айтиб ўтди.


Шунга қарамай, Макрон Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Франция исроил хавфсизлиги ва унинг фуқаролари манфаатларини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди. Унга кўра, ҲАМАС қуролсизлантирилиб, барча асирлар озод қилиниши керак.


“Мен шахсан Мисрнинг El-Ariş шаҳрида гувоҳ бўлдим – ёрдам чегаранинг нариги томонида тўхтаб қолмоқда. Бу ёрдам имкон қадар тинч аҳолига етиб бориши муҳим. Ғазодаги аҳолининг азоблари тугаши керак”, деган Макрон.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.