19.04.2025 12:13
72

Литва Марказий Осиёдан миграцияни чекламоқчи

Литва Бош вазири Гинтаутас Палуцкас мамлакат миграция сиёсатини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. 


У ишчи кучини маданий жиҳатдан яқинроқ давлатлардан жалб этиш устуворлигини таъкидлаган.


Вазирнинг сўзларига кўра, айрим мамлакатлардан келганлар радикаллашувга мойил. Шу боис келгусида Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар сони қисқариши мумкин.


Ўзбекистон Марказий банки таҳлилига кўра, сўнгги йилларда ўзбекистонлик мигрантлар ишлаш учун Европа Иттифоқи мамлакатларига аввалгига қараганда кўпроқ бормоқда. Жумладан, Польша, Литва, Германия ва Латвияга ишга жойлашиш мақсадидаги сафарлар сони ортган.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.