Киевга уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Украинанинг Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати берган расмий маълумотга кўра, Россия томонидан Киевга йўналтирилган ракета ва дронлар билан амалга оширилган тунги ҳужум натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, камида тўққиз киши ҳалок бўлган.
Расмийларнинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 63 нафар фуқаро жароҳат олган, 42 нафари шифохонага ётқизилган, уларнинг орасида олтита бола ҳам бор.
Ҳозирда қутқарувчилар вайрон бўлган тураржой бинолари остида қолган одамларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Манбага кўра, ҳужум оқибатида автотураргоҳлар, баъзи маъмурий ва нотурар жойларда ёнғинлар юзага келган. Автомобиллар ҳам ёниб кетган.
“Пойтахтнинг беш туманида тунги ҳужум оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда”, дейилади Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати томонидан эълон қилинган расмий баёнотда.