31.07.2025 10:31
53

Канада Фаластинни тан олади

Кеча, 30 июль куни Канада бош вазири Марк Карни мамлакат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сентябрь ойидаги йиғилишида Фаластин давлатини тан олишини маълум қилди. Ғазода очарчилик кучайиб бораётган пайтда амалга оширилган бу қадамлар Исроилга нисбатан босимни оширмоқда.

​​​​​Канада бу билан Франция ва Британиядан кейин Фаластинни тан олиши кутилаётган G7 нинг учинчи давлати бўлади. 

Карни тан олиш қарори – қисман Фаластин давлатини БМТда ифодалайдиган Фаластин маъмуриятининг бошқарувни ислоҳ қилаётгани, 2026 йилда умумий сайловлар ўтказишга тайёрлиги ҳақидаги кафолатларга асосланганини айтди. Унга кўра, бу сайловларда ҲАМАС «иштирок этмаслиги керак».

Исроил ва унинг энг яқин иттифоқчиси ҳисобланган АҚШ эса Карнининг баёнотларига раддия берган.

Маълумот учун, Фаластин давлати 2012 йилдан бери БМТ Бош Ассамблеясининг аъзо бўлмаган кузатувчи давлати ҳисобланади ва уни ташкилотнинг 193 аъзосидан учдан икки қисми тан олган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.