12.01.2024 11:27

Исроиллик ёзувчи: Макка, Мадина ва Синай тоғини ҳам босиб оламиз

Исроиллик ёзувчи ва сиёсатчи Ави Липкин ижтимоий тармоқлардаги видеосида Макка, Мадина ва Синай тоғи босиб олинганидан сўнг Исроил чегаралари Ливандан Саудия Арабистонигача чўзилишини айтди, дед ёзмоқда Al Jazeera.

"Чегараларимиз охир-оқибат Ливандан Саҳрои Кабиргача, яъни Саудия Арабистони Қироллигигача, сўнгра Ўрта денгиздан Фуротгача ва бошқа томонга кенгаяди, деб ишонаман, Фуротда курдлар бор, курдлар эса бизнинг дўстларимиз”, - деди у.

“Демак, орқамизда Ўрта денгиз, олдимизда курдлар ва Исроилнинг ҳимоя соябонига муҳтож бўлган Ливан бор ва шундан кейин Макка, Мадина ва Синай тоғини олиб, у жойларни тозалаш учун ҳаракат қиламиз”, - дея қўшимча қилди у.

Липкиннинг баёнотлари аслида исроиллик стратегик журналист Одед Йинон томонидан 1980-йилларда ёзилган ва сионизм асосчиси Теодор Ҳерцлнинг қарашларига асосланган Яқин Шарқ учун сионистик режа” номли “Йинон ҳужжати”га мос келади.

1982 йил февраль ойида биринчи марта нашр этилган ҳужжат "Буюк Исроил"ни яратишга қаратилган бўлиб, Исроилнинг амалдаги бош вазири Биньямин Нетаняху, шунингдек, Исроил армияси ва разведка муассасалари тимсолидаги синонистик кучларнинг бугунги сиёсати асосини ифодалайди.

Йинон Исроилнинг собиқ бош вазири Ариел Шароннинг собиқ маслаҳатчиси, шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазирлигидаги фаолиятидан ташқари, The Jerusalem Post газетасида ҳам журналист бўлган.

Режа араб мамлакатларини заифлаштириш ва кейинчалик сионистик экспанционистик (босқинчилик) лойиҳа доирасида уларнинг бўлиб ташланишини мақсад қилган. Ҳужжатга кўра, “Буюк Исроил” таркибига Ливан, Сурия, Иордания, Ироқ, Миср ва Саудия Арабистонининг бир қисми киради.

Ҳужжатда  Исроил минтақада ўз устунлигини таъминлаш учун бир қанча прокси-давлатлар (ўзи тайинлаган ўйинчоқ ҳукуматлар бошқарадиган – таҳр.) яратади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.