01.06.2024 08:23
Исроил уч босқичли ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ президенти Жо Байден Исроил янги сулҳ таклифини илгари сургани ва бу таклиф Қатар орқали ҲАМАСга етказилганини маълум қилди. Ушбу таклиф ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва Ғазода тиклаш ишларини бошланишини ҳам ўз ичига олади.
Жо Байденнинг сўзларига кўра, Исроил таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш 3 босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич олти ҳафта давом этади ва тўлиқ ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларининг ишғол остидаги Ғазодан олиб чиқиб кетилиши, қолган гаровга олинганларнинг бир қисмини қисман озод қилиш, фаластинлик асирлар билан алмашиш ва 600 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдамини киритишни ўз ичига олади.
Исроил ва ҲАМАС иккинчи босқич учун зарур бўлган қадамларни муҳокама қилиб, жангни ниҳоят тугатиш мақсадини кўриб чиқади. Агар музокаралар 6 ҳафтадан ортиқ давом этса, сулҳ музокаралар давом этган муддатгача чўзилади.
Иккинчи босқич - “ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш”, шунингдек, тирик қолган гаровга олинганларни, шу жумладан аскарларни озод қилишни назарда тутади.
Учинчи босқичда Ғазони қайта тиклаш бошланади. Араб давлатлари ва халқаро ҳамжамият Ғазода янги уйлар, шифохоналар ва мактаблар қуради.
Шунингдек, у Исроил раҳбариятини таклифни қўллаб-қувватлашга чақириб, ҲАМАС энди яна 7 октябрь воқеаларини такрорлашга қодир эмас, деган фикрни билдирди.
Қайд этиш жоизки, ушбу таклиф аввалги шунга ўхшаш таклифларга нисбатан муҳим бўлиб, Исроил илк бор бундай таклифни илгари сурмоқда.