25.04.2025 13:57
104
исроил* очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Ғазога гуманитар ёрдам олиб кириш 50 кундан буён тўлиқ тўхтаганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, исроил очликни фаластинликлар учун жазо ва босим воситаси сифатида қўлламоқда.
Фидан бу ҳақда Анқарада Норвегия ташқи ишлар вазири билан ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
У Ғазода шунча аҳоли қирилаётгани дунё ҳамжамияти кўз ўнгида содир бўлаётганига эътибор қаратган.
Туркия вазири Исроил ҳаракатларини инсон ҳуқуқлари ва виждонга қарши жиноятлар, деб баҳолади.
Фидан шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг Кипр билан муносабатлари ва Европа Иттифоқининг бундай жараёнларга таъсири ҳақида ҳам фикр билдирди. У Анқара турк дунёси билан бирдамликни сақлаб қолишини айтди.