27.01.2024 14:23

Исроил ОАВ: ҲАМАС Ғазо секторида яна ҳокимиятни қўлга киритди

ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторининг шимолий ва марказий қисмларида давлат хизматларини кўрсатишни қайтадан бошлади. Бу ҳақда Исроилнинг “КАН давлат телевидениеси исм-шарифлари ошкор этилмаган икки мансабдор шахсга таяниб хабар берди.

ҲАМАС Исроил армияси томонидан ташлаб кетилган ҳудудларда фуқаролик бошқаруви устидан ҳокимиятни тиклади, дейди расмийлар.

Уруш каби фавқулодда вазиятлар учун тузилган фавқулодда қўмиталар билан бир қаторда, аввалроқ ХАМАС назоратида бўлган муниципал идоралар шимолий ва марказий ҳудудларда ўз фаолиятини қайта бошлагани хабар қилинган.

Исроил Ғазодаги урушдан мақсад ҲАМАСни йўқ қилиш ва асирларни қайтариш эканини бир неча бор таъкидлаганига қарамасдан, 7 октябрдан бери давом этаётган урушда шу пайтгача бу мақсадларнинг бирортасига эришолмади.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.