24.01.2025 06:30
453

Исроил ўлдига чиқарган ҲАМАС қўмондони кўриниш берди

Исроил 2024 йил май ойида ўлдирилган деб даъво қилган ҲАМАС ҳарбий қўмондони Ҳусайн Файёд тирик эканлиги маълум бўлди. Фаластиннинг "Араб48" нашри хабар беришича, у яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриниш берган.

Видеода Файёд Ғазо шимолидаги дафн маросимида нутқ сўзлаётгани акс этган. У вайроналар орасида турган ҳолда, Ғазо қаршилигини мақтаб, Исроил операциясини маъносиз деб атаган.

Исроил армияси ўзининг аввалги баёнотида Файёдни май ойида Жабалиядаги ер ости туннелларига уюштирилган махсус операция чоғида ўлдирилган деб эълон қилган эди. Бироқ, янги маълумотлар разведка хато қилинганини тасдиқлади.

Hareets нашрига кўра, Исроил армияси Файёднинг ўлдирилгани ҳақидаги маълумот шунчаки тахмин қилинганини тан олди.

ҲАМАС қўмондонлари ҳақидаги нотўғри маълумотлар Исроил баёнотларига шубҳа уйғотмоқда, деб ёзади Times of Israel. 

"Middle East Eye" нашри Файёд раҳбарлик қилган Байт Ханун баталони кутилганидан анча кучли бўлиб чиққани ва Исроилга жиддий зарар етказганини қайд этди.

Бу воқеадан Исроилнинг ҲАМАСга қарши операциялари самарасиз ва разведка маълумотларининг ишончсизлиги намоён бўлмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.