Тель-Авив 1999 йилда Покистон билан уруш пайтида Ҳиндистонни  қўллаб-қувватлагани учун Исроилга қурол етказиб бериши керак. Бу ҳақда собиқ сионист элчиси Дэниел Кармон гапирди.
"Ҳиндлар Каргиле уруши пайтида Исроилнинг улар томонида бўлганини доимо эслашади. Ўшанда яҳудийлар уларни қўллаб-қувватлаган ва қурол-яроғ билан таъминлаган кам сонли халқлардан бири эди. Ҳиндларнинг миннатдорлиги яхши, эҳтимол, энди уларнинг қарзини қайтариш пайти келгандир”, – дея собиқ дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтиради босқинчиларнинг Ynet ахборот портали.
Кармоннинг ушбу баёноти Ҳиндистон Ғазодаги бегуноҳ фаластинликларни қириш учун ишғолчиларга учувчисиз учоқлар ва артиллерия снарядларини етказиб бераётгани фонида пайдо бўлди.

Маълумот учун, Каргиле уруши – 1999 йилда Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги икки давлат ўртасидаги қуролли можаро ҳисобланади. Бу пайтга келиб иккала давлат ҳам ядро қуролига эга бўлган. Ушбу қисқа уруш замирида ҳам Ҳиндистон ва Покистоннинг узоқ вақт давом этган Кашмир масаласидаги келишмовчиликлари ётади.

Мавзуга алоқадор