05.08.2025 13:10
41

Исроил Ғазодаги қирғин учун АҚШдан рухсат олганми?

Уммат ҳалигача андиша қилар экан, босқинчилар уялмасдан "Ғазони босиб оламиз", дейишмоқда. Бунга Вашингтон томонидан яшил чироқ ёқилганига шубҳа йўқ. Бу ҳақда Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқи раиси Али Қорадоғий сўз очди. 

"Хўш, мусулмонларнинг журъатини ким ўчирди, унинг барча азму шижоати қандай қилиб душманлар қўлига ўтди? Умматни мазлумларга ёрдам беришга сафарбар эта олмайдиган фиқҳ, китоб ва фатволар қанча бўлса ҳам ўлик ҳисобланади. Бугун Ғазо учун турмаган халқ ўзига хиёнат қилиб, йўналишини йўқотди", дейилади Қорадоғийнинг дунё мусулмонларига мурожаатида.

Шунингдек мусулмон давлатлар раҳбарларини огоҳликка чақирган Қорадоғий, уларнинг бугунги Ғазодаги геноцид учун бевосита жавобгар эканлигини эслатган.

"Эй мусулмон раҳбарлар! Бугун ҳаракат қилинг! Ғазо халқининг ўлишини кутманг! Акс ҳолда эрта ёки индин сизга ҳам навбат келади", деган Қорадоғий.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.